Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Балиқли парҳез астмага қарши курашда ёрдам беради
Ла-Тробе Университети томонидан ўтказилган клиник тадқиқот соғлом парҳез доирасида балиқ (лосось, форель ва сардина) истеъмоли болаларда астма касаллиги белгиларини камайтиришга ёрдам беришини кўрсатди. Тадқиқот натижалари Journal of Human Nutrition and Dietetics'да тақдим этилди.
Халқаро тадқиқот давомида ёғли балиққа бой Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилган астмаси бўлган болаларда олти ойдан кейин функция яхшилангани кузатилган. Тадқиқот муаллифи Мария Папамиклнинг айтишича, бу маълумотлар соғлом парҳез болалардаги астмани салоҳиятли даволаш усули бўла олишига доир ишончни янада мустаҳкамлайди.
"Биз ёғ, қанд ва тузга бой рацион болалардаги астмани ривожлантириши мумкинлигини билардик, энди эса соғлом парҳез ёрдамида астма белгиларини юмшатиш мумкинлигига доир далилимиз бор", - дейди у.
Унинг сўзларига кўра, ёғли балиқ яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга омега-3 ёғ кислоталарига бой. Тадқиқот ҳафтада атиги икки марта балиқ истеъмол қилиш астмадан азият чекувчи болаларда ўпка яллиғланишини сезиларли даражада пасайтириши мумкинлигини кўрсатди.
Астма — ёшлар орасида энг кенг тарқалган нафас йўли касалликлари ҳамда болаларнинг шошилинч шифохонага ётқизилиши асосий сабабларидан бири. Бронхиал астманинг асосий белгилари нафас қисиши, ҳуштаксимон хириллаш, йўтал ва кўкрак қафасидаги оғриқлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:13 / 13.05.2025
Зарафшон дарёсидан электр токи ёрдамида балиқ овлаган шахслар озодликдан маҳрум қилинди
12:33 / 03.04.2025
Қорақалпоғистонда ноқонуний балиқ овлаш натижасида 750 млн сўм зарар етказилди
16:25 / 06.03.2025
Тошкент вилоятида тақиқланган ов қуроли билан балиқ овлаган шахс аниқланди
14:27 / 25.01.2025