Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда мамлакатдаги энг чуқур сувости метро туннели қурилди

Хитойдаги энг чуқур сувости метро туннели қурилиши якунланди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.
Узунлиги 8,1 километр бўлган туннелнинг бир қисми денгиз суви остидан ўтади, у Циндао шаҳрининг шарқий ва ғарбий қисмларини бир-бири билан боғлайди, деб маълум қилди China Railway No.3 Engineering Group компанияси.
Компаниянинг қайд этишича, у мамлакатдаги энг чуқур туннель ҳисобланади, унинг энг чуқур қисми денгиз сатҳидан 88 метр пастда жойлашган. Туннель қурилиши 2015 йил сентябрда бошланганди.
Октябрь ойида Хитойда узунлиги 55 километр бўлган дунёдаги энг узун денгиз кўприги қурилганди. У Ҳонконг, Макао ва гуандун провинциясидаги Чжухай шаҳарларини бир-бири билан боғлайди.

Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025