Ўзбекистон | 21:50 / 09.11.2018
19187
1 дақиқада ўқилади

Бўка туманига ИИБнинг янги бошлиғи тайинланди

Тошкент вилояти Бўка тумани Ички ишлар бошқармасининг янги бошлиғи тайинланди.

Эндиликда полковник Илҳомбой Тилавбаевич Худайбергенов Тошкент вилояти Бўка тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Илҳомбой Тилавбаевич Худайбергенов

У бу лавозимда ўтган ойда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида йўл қўйган камчиликлари туфайли ишдан олинган Ихтиёр Ҳасанов ўрнида иш бошлайди.

Маълумот учун, ўтган ойда пахта ҳосилини йиғиб олишдаги камчиликлари учун Бўка тумани прокурори ва Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам ишдан кетганди.

Мавзуга оид