Спорт | 09:58 / 09.11.2018
16944
1 дақиқада ўқилади

Санжар Турсунов профессионал боксдаги илк жангида мексикалик рақибини нокаутга учратди

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори Санжар Турсунов бугун АҚШда профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди.

Калифорния штатидаги «Fantasy Springs Casino» аренасида ўтказилган жангда Турсуновга мексикалик Мегель Кубос рақиблик қилди. Ўзбекистонлик боксчи жангни жуда фаол бошлади ва иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа, 20 ёшли боксчи профессионал рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади.

Маълумот учун, Кубос шу кунгача профессонал боксда 31 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (8 таси нокаут билан). 20 та жангда эса мағлубиятга учраган (9 та жангда нокаутга учраган).

Эслатиб ўтамиз, Турсунов 2017 йили дастлаб қитъа биринчилигида чорак финалдан ортга қайтган, сўнг жаҳон чемпионатида -91 кг вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланган эди. У Осиё ўйинлари дастуридан 75 килограммдан юқори вазн тоифалари чиқариб ташлангани учун Индонезиядаги мусобақада иштирок этмади.

Мавзуга оид