Фан-техника | 08:08 / 09.11.2018
22579
2 дақиқада ўқилади

Унга маош керакмас: Хитойда дунёдаги илк виртуал телебошловчи намойиш қилинди

Фото: Xinhua

Хитой телевидениеси ходимлари сенсацион янгилик – сунъий онг негизида яратилган виртуал бошловчини тақдим қилишди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, кибержурналистнинг тақдимоти Чжэцзян вилоятида ўтган интернетни бошқариш бўйича халқаро анжуманда ўтди.   

Маълум қилинишича, виртуал бошловчи ўзидан голограммани акс эттириб, уни мамлакатдаги таниқли журналист Цю Хаонинг ташқи кўриниши ва овозидан фойдаланиб яратишган. Кибербошловчини яратганларнинг айтишича, исталган одамни виртуал бошловчи прототипига айлантириш мумкин. Бунинг учун махсус дастурга бошловчи тасвирга олинган видеони юклаш кифоя қилади ва дастур бу бошловчининг имо-ишоралари, мимикаси ва образини аниқ қайтара олади.

Таъкидланишича, виртуал бошловчи ёрдамида телевизион контентни ишлаб чиқаришни анча арзонлаштириш мумкин: бундай бошловчини грим қилишга ҳожат бўлмайди, унга на студия, на теле- ва овоз оператори керак бўлади ва энг асосийси, у кунига 24 соат, таътил ва дам олишларсиз мутлақо бепул ишлаши мумкин. 

Мавзуга оид