Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда Мэйуэзерни кикбоксчи билан жанг қилишга кўндиришмоқчи
Япониянинг Rizin ташкилоти америкалик боксчи Флойд Мэйуэзерни янги йил олдидан ўтказиладиган Rizin 14 турнирида иштирок этишга кўндирмоқчи. Бу ҳақдаги баёнот Yahoo.jp сайтида эълон қилинди.
Rizin ишқибозлардан америкалик боксчининг япониялик кикбоксчи Тенсин Насукавага қарши ўтказилиши режалаштирилган жанги борасидаги чалкашликлар учун узр сўраган. Раҳбарият Мэйуэзер билан келишишга уриниб кўришини билдирган. Мулоқот натижаси ҳақида келаси ҳафтада маълум қилинади.
5 ноябрь куни Rizin ташкилотининг бош директори Нобуки Сакакибара Мэйуэзер 20 ёшли Насукавага қарши рингга чиқишини эълон қилганди. Аммо кейинроқ боксчи япониялик билан жанг ўтказишга розилик бермаганини билдирди.
41 ёшли Мэйуэзер профессионал фаолияти давомида бирор марта ҳам ютқазмаган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025