Ўзбекистон | 20:55 / 15.11.2018
14560
2 дақиқада ўқилади

Президент Қўнғирот туманидаги оилавий поликлиникани бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Қўнғирот туманидаги оилавий поликлиникани бориб кўрди.

«Қўнғирот» фуқаролар йиғинидаги  23-оилавий поликлиника жорий йилда реконструкция қилинган, замонавий диагностика ва даволаш ускуналари ўрнатилган.

Бу поликлиника «Қўнғирот», «Шуманай», «Қангли» овул фуқаролар йиғинларида яшайдиган 12 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Олий маълумотли шифокорлар бир кунда 100 кишига хизмат кўрсатади.

Поликлиника таркибида беш ўринли стационар ва тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилган. Аёллар маслаҳатхонаси, ўсмир-қизлар хонаси, ижтимоий дорихона, фитобар очилган.

Президент аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишини, айниқса, хотин-қизлар ва болалар соғлиги учун барча шароит яратилишини таъкидлаган.

«Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қорақалпоғистонда ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматни яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2017-2018 йилларда инвестиция дастури доирасида 36 объектда 84 миллиард сўмликдан зиёд ишлар бажарилиб, улар 2,8 миллион АҚШ доллари қийматидаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид