Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзорда “Трамадол” савдоси билан шуғулланган 28 нафар шахс ушланди
Чилонзор тумани адлия бўлими 2018 йил 5 сентябрь куни Чилонзор туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда Чилонзор тумани, 16-мавзеда жойлашган дўконлардаги якка тартибдаги тадбиркорлар билан суҳбат уюштирилди.
Чилонзор туман адлия бўлими хабарига кўра, суҳбат чоғида тадбиркорлар дўконларининг олд қисми ва фуқаролар қатнови йўлагида ёшлари тахминан 25-35 ёшдаги шубҳали аёл ва эркаклар томонидан “Трамадол” ва “Лирика” психотроп гиёҳванд дори воситалари сотилаётгани, улар асосан куннинг кечки иккинчи ярми, яъни, 18-22ларда ўзларининг ноқонуний “савдо”сини бошлашларини маълум қилишди.
Уларнинг бу ҳаракатларидан йўлдан ўтиб кетаётган фуқаролар, ёшлар, савдо ходимлари ва харидорларнинг осойишталиги бузилаётганлигини, шунингдек, бу ҳолат фарзандлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганлигини, шу сабабли ушбу психотроп моддани сотаётганларга ҳамда истеъмол қилиб келаётган фуқароларга нисбатан қонуний чора кўришлик, шунингдек, мазкур ҳудудга ички ишлар ходимларини бириктириб беришни сўрашди.
Қонунчиликка кўра, “Трамадол” ва “Ланнахер” дори воситалари психотроп модда ҳисобланади. Тадбиркорлар билан суҳбат чоғидаги далиллар ўрганилиб, тезкор тадбирлар ўтказилди. Ҳақиқатан ҳам мазкур ҳудудда психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273- ва 276-моддалари билан 23та жиноят иши очилиб, 28 нафар фуқарога нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Мавзуга оид
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
11:18 / 22.04.2025
“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди
10:28 / 21.04.2025
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
17:33 / 20.04.2025