Жамият | 13:40 / 16.11.2018
23986
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Нега айнан «Маселко»?

Ўзбекистон аҳолиси сони ортиб бораётгани сари, истеъмол товарларига бўлган эҳтиёж ҳам кун сайин ошмоқда. Айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб барчасидан юқори.

Хусусан, ёғ-мой маҳсулотлари энг талабгир ва харидоргир маҳсулотлар сирасига киради. Тобора юксалиб бораётган иқтисодий шароит туфайли юртимизда бугунги кунда айнан шу йўналишда ўз маҳсулотларини халқ истеъмоли учун тақдим этаётган корхоналар талайгина. Уларнинг орасида «Good Food Group» компанияси алоҳида ажралиб туради. Бу компаниянинг маҳсулотлари «Маселко» номи билан машҳур.

Хўш, нега айнан «Маселко»ни танлашимиз керак?

Уни танлашимиз учун 5та асосий сабаб бор: 

1. Юқори сифат; 
2. Экологик тоза ва табиий ингредиентлардан иборат маҳсулотлар; 
3. Бетакрор таъм; 
4. Ўта юқори гигиеник шароитда тайёрланганлиги; 
5. Ишлатиш учун жуда қулай қадоқ ва асосийси ҳамёнбоп нархлар. 

«Маселко» сарёғ, маргарин, қуйилтирилган сут ва майонез сингари бир неча турдаги маҳсулотларни таклиф этади. 

Фото: Маселко
Фото: Маселко
Фото: Маселко

Маълумки кўпгина ишлаб чиқарувчилар таннархни арзонлаштириш, маҳсулот узоқ муддат сақланиши, шунингдек, таъм бериш учун сарёғ ва маргаринлар таркибига турли зарарли қўшимчалар, айниқса, болалар учун хавфли бўлган «E525» сингари қўшимчалардан фойдаланишади. «Маселко»нинг афзал тарафларидан бири, биринчи навбатда, инсон саломатлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқаришни амалга оширишдир. «Маселко»нинг ҳар бир сарёғ ва маргаринининг ўрамида ёғлилик миқдори кўрсатилган. Бу эса танлаш имконининг кенглигини англатади. Айниқса, крем учун махсус сарёғ кўпгина уй бекаларининг асосий ёрдамчисига айланган. Чунки унинг меъдага тегмайдиган ёқимли таъми барча ширинликсеварларга хуш келса, тайёрланишда қулайлиги бекаларнинг ишини енгиллаштиради. 

Фото: Маселко
Фото: Маселко
Фото: Маселко
Фото: Маселко

«Маселко» майонезлари ҳам турли-туман ва ранг-барангдир. Улар ўзининг нисбатан арзон нархи ва юқори сифати билан бошқа майонезлардан ажралиб туради. Ёғлилик даражасининг паст турлари ҳам борки, бу ортиқча вазн муаммосини ўйламай, лаззатли егуликларни бемалол истеъмол қилиш имконини беради. «Маселко» майонезлари ўзининг ажойиб кўриниши билан салатларга ҳам бетакрорлик ва унутилмас таъм бахшида этади. Энг муҳими, унда зарарли кимёвий моддалар йўқ. 

Қуйилтирилган сут ёш-у қарининг севимли маҳсулотларидан бири. «Маселко» бу борада ҳам истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган. Кенг турдаги маҳсулотлар харидорга ўзига маъқул келганини танлашга имкон беради. Унинг кичик қадоқлиси кичик оилаларга мос келса, кўп миқдорлиси катта оилалар учун айни муддао. Қадоқланиши ҳам фойдаланиш учун ниҳоятда қулай. Айниқса, торт ва пишириқлар учун «Маселко» қуйилтирилган сутлари жуда ҳам мос. У ширинликларга ўзгача лаззат бағишлайди. Пазанда бекалар учун «Маселко» қуйилтирилган сутини «Маселко»нинг крем учун махсус сариёғи билан биргаликда фойдаланишда тавсия қилардик. Биргаликдаги бетакрор лаззат ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз. 

Фото: Маселко
Фото: Маселко
Фото: Маселко
Фото: Маселко

Фарзандларимизнинг соғлом ва кучли улғайиши учун, албатта, овқатланишнинг ўрни беқиёс. Сифатсиз ва нотабиий егуликлар инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши баробарида унинг умрини қисқартириши ҳам бор гап. Ёғлар инсон таомномасининг асосий қисми. Сифатли ва табиий, энг муҳими ишончли ёғ маҳсулотлари борасида ҳеч иккиланмай «Маселко»га мурожаат қилишингиз мумкин. «Маселко» сизнинг соғлиғингиз ва таомдан ҳузурланишингиз учун қайғуради. Маҳсулотларининг юксак сифати, беқиёс таъми, ҳамёнбоп нархлари туфайли бир неча йиллардан буён истеъмол бозори ва пештахталарнинг олдини мустаҳкам эгаллаб, ўз имижини қатъий сақлаб келмоқда. 

«Maselko» — сиз билан, ҳар жойда ҳар дам!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид