Жаҳон | 15:50 / 18.11.2018
7256
2 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй мамлакат тақдири келгуси ҳафтада аниқ бўлишини маълум қилди

Фото: Getty Images

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit шартларини белгилаш бўйича музокаралар ўтказилиши боис келгуси ҳафта мамлакат келажагини аниқлаб берадиган ҳафта бўлишини билдирди.

"Менимча, бу миллий манфаатларга жавоб берадиган муносиб келишув. Келаётган етти кун мамлакат келажаги учун ўта муҳим бўлади", деди у Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Мэй шунингдек, Лондон ва Брюссель Brexit шартлари бўйича қўшимча музокаралар ўтказиши кераклигини айтди. 

"Ҳозирча барча нарса келишиб олинмаган, ҳеч нарса келишилмаган. Музокаралар давом этади", деди Мэй. 

14 ноябрь куни Британия вазирлар маҳкамаси Brexit шартлари бўйича келишув лойиҳасини имзолади. Эртасигаёқ Британия ҳукуматининг тўрт аъзоси, жумладан, Brexit масалалари бўйича вазир Доминик Рааб ҳамда меҳнат ва пенсия масалалари вазири Эстер Маквей мазкур лойиҳага норозилик сифатида истеъфога чиқди. Улар бу лойиҳани Брюсселга жуда катта ён бериш деб баҳолашди.

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши шартлари бўйича Лондон ва Брюссель ўртасидаги музокаралар ўтган йилнинг июнида бошланган. Brexit расман 2019 йил 29 мартда юз беради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид