Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда бензин нархи яна кескин пасайтирилди
Хитой ҳукумати автомобил ёнилғисининг чакана нархини қаторасига иккинчи марта, 4 йил ичидаги максимал миқдорга пасайтирди.
Хитойнинг ривожланиш ишлари ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси бир тонна бензин нархини 510 юанга (73,5 долларга), дизел ёнилғисининг нархини эса 490 юанга камайтиришга қарор қилди.
Хитойда нефть маҳсулотлари нархи ҳар 10 ишчи кунида нефтнинг глобал бозордаги нархи ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилади. Автомобил ёнилғиси нархлари дунёда нефть нархлари орасидаги тафовут бир тоннага 50 юанни ташкил қилса ўзгаради.
Шу билан бирга қўмита Хитойнинг етакчи учта компанияси – PetroChina, Sinopec ва CNOOC’дан нефть маҳсулотларини тегишли равишда ишлаб чиқариш ва ташишни ташкил этиш, етказмалар барқарорлигини кафолатлаш ва давлат нарх сиёсатига қатъий риоя қилишни талаб қилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025