Жаҳон | 08:45 / 19.11.2018
3098
1 дақиқада ўқилади

Мэй Brexit бўйича келишув атрофидаги вазиятни баҳолади

Фото: РИА Новости

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг фикрича, 25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Европа иттифоқи саммитида Brexit бўйича келишувга эришиши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Мэйнинг Британия саноати конфедерацияси қурултойи учун нутқида шу ҳақда сўз юритилади.

Унинг фикрига кўра, Британия вазирлар маҳкамаси «қизғин музокаралар ҳафтасини» кутмоқда.

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Британия ҳукумати Европа иттифоқи саммитига қадар Brexit бўйича ҳадли келишувни якуний тарзда батафсил кўринишга келтириши зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда Тереза Мэйни ҳокимиятдан четлатиш жараёни бошланиши мумкин экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид