Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда британиялик талаба жосуслик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
Абу-Даби апелляция суди аввалроқ Дубайда қўлга олинган британиялик талаба Мэтью Хежесни жосуслик қилиш айблови билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда “Ал-Баён” нашри маълум қилди.
Маълум қилинишича, талаба БААга қарши жосуслик қилишда ва хорижга хавфсизлик соҳаси билан боғлиқ разведка маълумотини беришда айбдор деб топилган.
Суд, шунингдек, ундан тортиб олинган барча электрон қурилмалар, материалларни мусодара қилишни буюрган. Қонунга кўра, судланувчи ҳукм юзасидан БАА олий федерал судига 30 кун ичида шикоят қилиши мумкин.
Дарэм университетининг 31 ёшли аспиранти Мэтью Хежес Дубай аэропортида 5 май куни қўлга олинган. У “араб баҳори” ҳақида диссертация ёзиш баҳонаси остида Буюк Британия ҳукумати учун маълумот тўплаган.
Полицияга британиялик ҳақида амирликлар фуқароси хабар берган. Таъкидланишича, Хежес ундан махфий ахборотни билиб олмоқчи бўлган.
Мавзуга оид
21:46 / 25.05.2025
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:27 / 19.05.2025