Жамият | 13:01 / 21.11.2018
18332
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги сил касалликлари шифохонасида жанжал, бир киши жонлантириш бўлимига ётқизилди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-сонли шаҳар сил касалликлари касалхонасида даволанаётган В.Е. даволаниш хонасида ўзаро жанжал сабаб шу ерда даволанаётган В.Б.нинг бошига стул билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида В.Б. касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. В.Е. эса қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид