Фан-техника | 16:35 / 22.11.2018
4649
2 дақиқада ўқилади

Facebook собиқ топ-менежери Жорж Соросга ҳужумларни тан олди

Жорж Сорос/Фото: AP

Facebook компанияси собиқ топ-менежери Эллиот Шрагенинг расман тан олишича, Definers фирмаси компания рақибларига, шунингдек, америкалик миллиардер Жорж Соросни компанияга қарши тил бириктиришда айблаганларга зарар етказувчи материалларни чиқаришда ижтимоий тармоққа ёрдам кўрсатган. Унинг мурожаати тафсилотлари Facebook Newsroom’да жойлаштирилди.

Унинг алоҳида таъкидлашича, Соросга ҳақиқатдан ҳам ҳужумлар амалга оширилган. Бунга унинг 2018 йилда Давосда сўзлаган нутқи вақтида ижтимоий тармоқни «жамиятга таҳдид», деб атагани сабаб бўлган. Шрагенинг хабар беришича, компания унинг сўзлари қандайдир молиявий рағбатга эга бўлгани ва унинг ортида қандай таъсир гуруҳлари турганини аниқлашга ҳаракат қилган.

Шрагенинг қайд этишича, бу ҳаракатлар учун масъулият ўзи раҳбарлик қилган коммуникациялар бўйича бўлим бошлиқларига тегишли. Собиқ топ-менежернинг қайд этишича, юз берган воқеада шахсан ўзи айбдор.

Унинг сўзларига кўра, Definers компанияси ва бошқа шунга ўхшаш фирмалар рақобатчиларга зарар етказиш мақсадида ёлланган ҳамда у бу қарорни тасдиқлаган.

«Ушбу тизим қулади ва мен сизларнинг ишончингизни оқлай олмаганимдан афсусдаман. Мен бу ерда хатога йўл қўйганим учун узр сўрайман», - деди Шраге.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Цукерберг Facebook ходимларини «уруш шароити» ҳақида огоҳлантирганди.

Мавзуга оид