Жаҳон | 00:23 / 24.11.2018
14070
1 дақиқада ўқилади

Хитойда таниқли аёлга автобусдаги сурати сабабли жарима ёзиб берилди 

Хитойнинг Нинбо шаҳрида юзларни таниш тизими автобусда сурати туширилган таниқли аёлга светофорнинг қизил чироғига ўтганлик учун жарима ёзиб берди. 
    
Маълум қилинишича, воқеа шаҳардаги чорраҳалардан бирида юз берган. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари ортидан кузатувчи тизим светофорнинг яшил чироғига ўтаётган автобуснинг ташқарисидаги рекламада акс этган аёл суратини тирик одам деб қабул қилган. Суратда хитойлик таниқли тадбиркор аёл Дун Минчжу тасвирланган бўлган. 

Тизим қоидабузарликни қайд қилганда, сурат чорраҳадаги махсус экранда чиққан. Ён-атрофдаги одамлар хатони пайқаб, вазиятни суратга олишган ва у билан ижтимоий тармоқларда бўлишишган. 

Полиция гап нимадалигини билгач, хатони тан олган, техник ходимлар эса тизимга тегишли тузатишлар киритишган.

Мавзуга оид