Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҚВЗ терма жамоаси Москвада беллашади
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳамда ҳарбий хизматчиларидан таркиб топган “Шарқ юлдузи” терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган “Мудофаа вазирининг ҚВЗ кубоги” халқаро фестивалида иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Мазкур терма жамоа 2017 йилда Москвада ўтказилган “Ҳамдўстлик ҚВЗ” ўйинларида 3-ўринни қўлга киритган эди. Ўшанда биринчи ва иккинчи ўринлар мезбон давлат жамоаларига насиб этганди.
Жорий йилда эса халқаро фестивалда 7 та жамоа иштирок этади, шунингдек, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Қирғизистон ҚВЗ жамоалари ҳам фестивалда беллашиш учун сўровнома юборган.
Финал баҳслари 1 декабрь куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 2018 йилда Қуролли Кучлар куч тузилмалари ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган ва Ўзбекистон ҚВЗ Олий лигасининг финалига йўлланма олган. Финал шу йилнинг 25 декабрида ўтказилади.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025