Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда 150дан ортиқ дельфин ўзини қирғоққа отди
Янги Зеландиянинг Стьюарт ороли қирғоғига ўтган дам олиш кунлари камида 145та гринд дельфини ўзини отди. Бу ҳақда Radio New Zealand атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг оролдаги ишлаб чиқариш бўйича менежери Рен Леппенс баёнотига асосан хабар бермоқда.
Радиостанция маълумотига кўра, шанба куни кечқурун оролнинг ғарбий қисмидаги Мейсон кўрфази жанубий қисмидаги қирғоққа иккита дельфинлар тўдаси ўзини чиқариб ташлаган. Улар топилган вақтга келиб, дельфинлар ярми ҳалок бўлган. Дельфинларнинг қолганларини махсус восита ёрдамида ўлдиришга мажбур бўлишди.
«Афсуски, қолган дельфинларни яна сувга тушириш эҳтимоли жуда кам эди. Шунга қарамай, бундай қарорни қабул қилиш ҳар доим қийин бўлган», - дея маълум қилди Леппенс.
Янги Зеландия кўпинча китлар ва дельфинлар ўзини қирғоққа отадиган жойга айланган. Ҳозиргача олимлар ҳайвонларнинг бундай оммавий ўз жонига қасд қилишига сабаб нима экани борасида аниқ жавоб топа олишмади. Одатда, агар битта дельфин ўзини қирғоққа отса, тўдадаги бошқалар унга ёрдам беришга ҳаракат қилишади ва охир-оқибат улар ҳам ҳалок бўладилар.
Мавзуга оид
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
19:28 / 27.11.2024