Жамият | 22:57 / 26.11.2018
33615
1 дақиқада ўқилади

Боксчи ўғлига совға олиш учун чемпионлик камарини сотувга қўйди

Фото: fightnews.info

Шотландиялик боксчи Ронни Кларк ўғлига Рождество совғаси харид қилиш учун IBF чемпиони камарини сотувга қўйди. Бу ҳақда World Boxing News нашри маълум қилган.  

“Мен февралда қўлга киритган, иккинчи ярим енгил вазндаги IBF чемпиони камарини сотувга қўйдим. Уни ўғлимга совға олиш учун пулим йўқлиги сабабли сотмоқдаман”, деб айтган Кларк.

Боксчининг таъкидлашича, у камарга дастхатини қўйиб бериши ва харидор истаса, уни шахсан етказиб бериши мумкин. Камарнинг дастлабки нархи 1050 фунт стерлингни ташкил қилади. 

Боксчи ушбу камарни жорий йил февралида рақиби Зельфа Баретт жангдан воз кечганидан кейин қўлга киритган. Кларкнинг ҳисобида ҳаммаси бўлиб 21 та ғалаба, 4 та мағлубият ва бир дуранг натижа бор.  

Мавзуга оид