Ўзбекистон | 13:17 / 27.11.2018
36480
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2,5 млрд долларлик «ақлли шаҳар» қурилиши режалаштирмоқда

Фото: mytashkent.uz

Сингапурнинг Universal Success Enterprises компанияси Тошкент вилоятида «ақлли шаҳар» барпо этиш ва бунинг учун 2,5 миллиард доллар миқдорида сармоялар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Тошкентда 19-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтган туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум доирасида «ақлли шаҳар» қурилишини назарда тутувчи меморандум имзоланди. Ўзбекистон томонидан ҳужжатни Давлат инвестиция қўмитаси имзолади.

Компания 2021 йил охиригача лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Universal Success Enterprises ақлли ва саноат шаҳарларини қуришда тажрибага эга. Хусусан, компания томонидан Ҳиндистонда 152 гектар майдонда Kolkata West international city шаҳарчаси ва 400 гектар ҳудудда Dholera special investment region лойиҳаси амалга оширилди. 

Мавзуга оид