«Қамчиқ»даги вагонларнинг ағдарилиб кетишига 2 йилдан сўнг расман изоҳ берилди
«Қамчиқ» довонида юк поезди билан юз берган ҳодисага, орадан қарийб 2 йил ўтиб, расман изоҳ берилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
2017 йил январнинг 24-куни «Қамчиқ» довони орқали ўтувчи Поп-Ангрен темир йўл қатновининг вақтинча бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Аммо мутасаддилар қатновнинг бекор қилинганига нима сабаб бўлгани ҳақида асосли маълумот беришмаган. Бундан ташқари, тегишли ташкилотлар довонда қандайдир нохуш воқеа юз бергани ҳақидаги миш-мишларни рад этишганди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» махсус-қутқарув бошқармаси бошлиғи Ҳасан Бобонов ушбу масала юзасида расмий изоҳ бериб, унга кўчки сабаб бўлгани ҳақида гапирди.
«Бу - табиат ҳодисаси. Албатта, ҳодисаларнинг олдини олиб, талофатларсиз ўтказишимиз керак. Бунга тайёр бўлишимиз керак», - дея таъкидлайди у.
Шундай қилиб, юк поезди билан юз берган ҳолатда ер кўчкиси бўлгани расман ошкор этилди. Бу пайтгача Kun.uz поезд вагонларининг ағдарилиб кетишига қўшни ҳудудда юз берган зилзила оқибатида келиб чиққан кўчки сабаб бўлгани ҳақида хабар тарқатганди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилига кўра, ҳодисадан сўнг, нохуш ҳодисаларни бартараф этиш бўйича бажарилган ишларнинг биринчи босқичида «Қамчиқ» довонининг поезд йўлига яқин 44та ҳудудида муҳандислик иншооти қурилган.
«Иккинчи босқичда эса 28та қурилди, жами 72та иншоот пайдо бўлди. Йўловчи ва юк поездининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш бўйича ишлар яна давом этмоқда», - дейди Ҳасан Бобонов.
Мавзуга оид
23:28 / 14.11.2024
«Миллий боғ» метро бекатида поезд техник носозлик сабаб тўхтатилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
10:47 / 07.11.2024