Жамият | 12:25 / 28.11.2018
7252
1 дақиқада ўқилади

«Малибу» олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида шу йил 27 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 15 январь куни Чилонзор туманида яшовчи “Тошкент авто агент” МЧЖ раҳбари, М.А. Янги Сергели кўчасида жойлашган иш жойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи Ф.Ҳ.га “Малибу” русумли автомашина олиб беришини ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 102 млн. сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. М.А. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид