Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашинани олиб қочган мактаб ўқувчиси қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 28 ноябрь куни Олмазор туманида яшовчи 224-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси, муқаддам судланган И.М. “Фарҳод” ярмаркаси олдидаги 14-блокда жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонасида, хусусий тадбиркор У.С. томонидан таъмирлаш учун қолдирган “Кобальт” автомашинасини ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида И.М. юқоридаги ярмарка олдида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Автомашина техник соз ҳолда эгасига топширилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025