Спорт | 21:10 / 29.11.2018
9109
1 дақиқада ўқилади

Модрич яна бир совринни қўлга киритди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрични 2018 йилнинг энг яхши плеймейкери деб топди.

Модрич 272 очко билан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини (144 очко) ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Учинчи ўринни «Челси» яримҳимоячиси Эден Азар (114) эгаллади.

Юқори ўнталикдан Кевин Де Брюйне (36), Неймар (18), Поль Погба (14), Кристиан Эриксен (10), Миралем Пьянич(7), Хамес Родригес (7) ва Криштиану Роналду (5) ҳам жой олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Модрич УЕФА, ФИФА ва Goal нашри томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Мавзуга оид