Президент қарори: ФВВ ҳузуридаги давлат инспекцияси Сув хўжалиги вазирлигига берилди
Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимига берилди.
Белгиланишича, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси мавжуд штат бирлиги ва моддий-техника базаси билан тўлиқ, амалдаги молиялаштириш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби сақланган ҳолда ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасида умумий штат бирлиги доирасида қуйидаги бошқармалар ташкил этилади:
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Сурхондарё” магистрал тизими;
Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент магистрал канали;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги ирригация тизимлари.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сув хўжалиги вазирлигини давлат номидан “ЎзГИП” МЧЖ иштирокчиси функцияларини амалга оширувчи орган қилиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024