Жамият | 08:37 / 01.12.2018
13113
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура терговчисига пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Shutterstock

Жиззах вилоят прокуратурасининг 8- ва 21-бўлимлари ходимлари томонидан Арнасой туман прокуратураси терговчиси Н.А.нинг билдиргиси асосида тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида айтилишича, унда «Жиззах агрокимёҳимоя» ХАЖ Арнасой филиали собиқ бош ҳисобчиси Ш.У. ўзига нисбатан бўлган иш бўйича зарарни камайтириш ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ долларини терговчи Н.А.га пора тариқасида таклиф қилиб, шундан 1.200.000 сўм ва 100 АҚШ долларини унинг хизмат хонасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид