MI6 раҳбари Россияга чақириқ билан чиқмоқчи
MI6 директори Алекс Янгер Россияни Буюк Британияга «кам баҳо беришни» тўхтатишга чақирмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph хизмат раҳбарининг нутқига асосан хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Янгер Москвани Лондоннинг қатъияти ва имкониятларига «паст назар билан қарашни» тўхтатишга чақириш ниятида.
Таъкидланишича, MI6 директори Brexit арафасида Британия ва унинг иттифоқчилари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашнинг муҳимлиги ҳақида ҳам гапиради.
Шу билан бирга, Янгер ушбу нутқ билан 3 декабрь куни Шотландиянинг Сент-Эндрюс университети талабалари олдида чиқиш қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия бош штаби бошлиғи «Россия таҳдиди» ҳақида гапирганди.
Буюк Британия бош штаби бошлиғи генерал Марк Карлтон-Смитнинг маълум қилишича, Россия Лондон учун ИШИД террорчилик гуруҳидан ҳам кўпроқ хавф туғдиради.