Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сампуру: Японлар пластик таомни нима учун сотишади?
Японияда пластик егуликлар жуда машҳур эканидан хабар топсангиз ҳайрон қолишингиз аниқ. Бу қандайдир ўхшатиш эмас, айни ҳақиқат. Кунчиқар мамлакатдаги исталган ресторанга кирсангиз, пластикдан тайёрланган егулик ва ликопларга кўзингиз тушади. У сампуру деб номланади.




Албатта ташрифчилар бу “таомлар”ни ейишмайди. Улар мижозларни ресторанга жалб этиш учун мўлжалланган. Тан олинг, одатий егуликларни узоқ сақлаб бўлмайди. Улар пластик маҳсулотлар каби ўз ташқи кўринишини жозибали ҳолда сақлай олмайди. Ҳидини эса айтмаса ҳам бўлади. Ахир японлар ўз ошхонасида кўп миқдордаги балиқ ва денгиз маҳсулотларидан фойдаланишади-да.




Сампурининг ёнида доим таом номи ва нархи ёзилади. Бугун Японияда сайёҳлар жуда кўп бўлган бир пайтда бу каби ёндашув тобора оммалашмоқда. Тилни билмайдиган киши тахтачани суратга олиб, кейин эса уни гугл-таржимонда таржима қилиши мумкин – жуда қулай.


Умуман олганда сампуру тарихи 100 йилдан ортади. Қизиқарли жиҳати, уни дастлаб ресторанлар учун қўллашмаган. Пластик таомлар билан уйлар безатилган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025