Жаҳон | 14:07 / 06.12.2018
15244
1 дақиқада ўқилади

Тбилисида Грузия президентининг куёви қўлга олинди

Георгий Маргвелашвили/Фото: AP/Scanpix

Грузия Ички ишлар вазирлиги мамлакат амалдаги президенти Георгий Маргвелашвилининг куёви Миндия Гогочури ва унинг дўсти қўлга олингани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда РИА «Новости» маълум қилган.

«Ушбу шахслар ўқотар қуролни ноқонуний равишда сақлагани ҳамда жиноят тўғрисида хабар бермаганликлари билан боғлиқ ҳолатлар туфайли қўлга олинди», - дея маълум қилишган вазирлик вакиллари.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, полиция зирҳли жилет ва қуролни топган, гумонланувчилар уларни ўзлари бўлган квартира балконидан ташлаб юборишган.

Мавзуга оид