Light | 14:27 / 06.12.2018
41448
3 дақиқада ўқилади

Ўн йилликдан кейин таниб бўлмас шаҳарлар

Дунёда илк осмонўпар бинолар пайдо бўлганида одамлар ўзгаришлардан ҳайратга тушишди. Бугун эса модернизация жараёни юқори суръатларда давом этмоқда. Мегаполислар тобора футурустик аҳоли пунктларига ўхшаб боряпти. Яқин ўн йилликда яна қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Фото: Wikipedia

Сучжоу

Бугун у Хитойнинг энг тез ўсаётган ва ривожланаётган шаҳарларидан бири. Иқтисодий ўсиш унга катта маблағ келтирди. Уни ҳукумат вакиллари қадимий архитектурага мос келадиган янги осмонўпар биноларни қуриш ва йўлларни ривожлантириш учун сарфлашни режалаштиришмоқда.

Фото: Wikipedia

Детройт

Автосаноат қулади, у билан бирга Детройт ҳам муваффақиятсиз ҳамда хавфли шаҳарга айланди. Бироқ бугун унинг қайта тикланиши учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилган. Лойиҳа устида ишлар бошлаб юборилган.

Фото: Wikipedia

Нью-Йорк

Бу мегаполис доимий равишда ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Бироқ тез орада уни маҳаллий аҳолиси ҳам танимай қолади. Ҳамма жойда янги бино, университет, боғлар қурилмоқда. Соддароқ қилиб айтганда, Нью-Йорк келажакда ҳам ўзининг энг яхши шаҳар деган ўрнини бўшатишни истамаяпти.

Фото: Wikipedia

Шанхай

Келажак бу ерга аллақачон етиб келган. Қурувчилик ва бошқа ишланмалар янги технологиялар бўйича олиб борилмоқда. Кўчалар – киберпанкка ўхшайди. Шунингдек, ҳар қандай фаолиятда сунъий онгдан фойдаланилмоқда.

Фото: Wikipedia

Дубай

Митти шаҳарчадан қисқа вақт давомида бадавлат мегаполисга айлана олди. Бироқ ҳали ҳам унинг устида иш олиб бориляпти. Айнан ҳозир БААнинг асосий савдо-молия марказига ўзгача кўриниш берадиган “Экспо 2020” тадбирига тайёргарлик давом этмоқда.

Фото: Wikipedia

Лос-Анжелес

Ташқи кўриниш бу ерда у қадар тез суръатларда ўзгармаяпти. Бироқ келажакка аста-секинлик билан яқинлашмоқда. Айнан бу ерда smart-city тизими жорий этилади. У мегаполиснинг барча муҳим ҳаётий кўрсаткичларини тўплайди. Масалан, ҳаво таркиби, тирбандликларнинг мавжудлиги каби.

Фото: Wikipedia

Найроби

Фаровонликнинг африканча кўриниши. Айнан бу ерда қитъанинг муаммолари кишиларга бегона. Ёввойи табиат ва бошқалар умуман унутилган. Уларнинг олдида йирик ва юқори ривожланган иқтисодий марказ.

Сизнинг шаҳрингиз ҳам сўнгги йилларда ўзгардими?

Мавзуга оид