Жаҳон | 00:42 / 08.12.2018
8852
1 дақиқада ўқилади

Москвада Чингиз Айтматов ҳайкали очилди

Фото: Владимир ВЕЛЕНГУРИН

Москвада собиқ иттифоқ ва Қирғизистоннинг атоқли ёзувчиси Чингиз Айтматовга ўрнатилган ҳайкал очилди. 

Ҳайкални очиш маросими 7 декабрда Айтматов номидаги хиёбонда бўлиб ўтган. Ҳайкал ёзувчининг 90 йиллик таваллудига бағишлаб очилган.

Маълум қилинишича, ҳайкал Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм маблағлари эвазига ўрнатилган. Маросимга Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ташриф буюрган. 

“Бугун жуда аҳамиятли кун – ёзувчи Чингиз Айтматовга аталиб ажойиб санъат асари яратилди. Барчани бу ҳодиса билан чин кўнгилдан табриклайман ва бутун халқимиз номидан ҳайкални яратиш ва ўрнатишда иштирок этган барчага миннатдорлик сўзларини айтиб қоламан”, деб айтган Жээнбеков.

Чингиз Айтматов рус ва қирғиз тилларидаги ўнлаб асарлар муаллифи. Ёзувчининг таваллуд куни 12 декабрда нишонланади. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид