Жаҳон | 10:55 / 09.12.2018
12258
1 дақиқада ўқилади

Қўшиқчи Лев Лешенко концертдан шифохонага олиб кетилди

Фото: РИА Новости

Россиялик таниқли қўшиқчи Лев Лешенко Москвадаги “Мир” концерт залидан шифохонага олиб кетилди. Концертда иштирок этиши керак бўлган қўшиқчи ўзини саҳна ортида ёмон ҳис қила бошлагач, унга тез ёрдам чақиртирилган.

76 ёшли артист 8 декабрда ўтган “Тинчлик учун” (На благо мира) Бутунроссия танлови финалида иштирок этиши керак бўлган. Артистга қандай ташхис қўйилгани ҳозирча номаълум.

Маълум қилинишича, Лешенко 2014 йилда ҳам саҳнадан тўғри шифохонага олиб кетилган. Исроилда унга умуртқанинг бўйин қисми чурраси ташхиси қўйилиб, операция қилинган. Унинг чурраси олиб ташланиб, бўйин қисмига титан ва никелдан имплант қўйилган.  

Лешенко 1 декабрда “Йил қўшиғи” фестивалида иштирок этган. Ўшанда у охирги кунлар тиғиз жадвалга эгалигини, бир нечта шаҳарларда чиқиши кераклигини маълум қилган.

Мавзуга оид