Интернетда Хитойдаги “семиз” йўлбарслар суратлари оммалашмоқда
Хитойнинг Шэньян шаҳридаги Guaipo Tiger Park сафари-боғидаги сибир йўлбарслари вазн тўпламоқда. Таъкидланишича, улар шу йўл билан қишга тайёрланмоқда, деб ёзади Daily Mail.
Ушбу ҳолат сайёҳларнинг эътиборини тортган ва улар анчагина вазн тўплаган йўлбарсларни тасвирга туширишган.
Зоологларнинг айтишича, йўлбарсларнинг совуққа тайёрланиш учун кўпроқ озуқа ейиши табиий ҳолдир.
Сибир йўлбарси урғочисининг вазни қишда тахминан 10 фоизга ошиб, 320 кг.гача етади. Бу даврда йўлбарснинг иштаҳаси ўртача учдан бир қисмга ошади. Боғ ходимларининг айтишича, қишда йиртқичлардан ҳар бири кунига 8 кг.дан, ёзда эса 6 кг.дан сал кўпроқ гўшт ейди.
Қишда Шэньянда ҳаво ҳарорати минус 22 даражагача тушиб кетади.
Мавзуга оид
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
21:09 / 02.09.2024
Австралиядаги боғда йўлбарс ҳайвон ўргатувчига ҳужум қилди
00:19 / 28.11.2023
Тошкент ҳайвонот боғига Африкадан йўлбарс ва шер келтирилди
19:51 / 24.04.2023