Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ядровий ва молиявий тузилмаларга кучли хакерлик ҳужуми уюштирилгани аниқланди
McAfee компаниясининг киберхавфсизлик соҳасидаги тадқиқотчилари мудофаа, ядро ва молия тузилмаларига кучли хакерлик ҳужуми уюштирилганлигини аниқлади. Ташкилот ҳисоботида айтилишича, ҳужумлар янги жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилган.
Экспертлар мазкур ҳужумни Sharpshooter («Снайпер») деб номлашган. Ҳужум октябрь охирларида бошланган. Хакерлар бир ярим ой ичида юзга яқин корхонага ҳужум уюштиришган.
Хакерлар зарарли файлларни Dropbox орқали тарқатишган. Файллар очилгач, ҳужум қилинган компьютер тизимига вирус жойлашиб олган ва ундаги барча маълумотларни хакерларнинг серверларига жўнатган.
Экспертларнинг таъкидлашларича, хакерларнинг мақсади жосуслик бўлган.
Мавзуга оид
20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди
21:16 / 04.02.2025
iPhone смартфонларида биринчи марта троян-вирус аниқланди
09:33 / 16.01.2025
Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади
18:11 / 11.12.2024