Light | 03:31 / 13.12.2018
26441
2 дақиқада ўқилади

Балида етиштирилган марварид

Бугунги кунда Балида етиштирилган марварид машҳурликка эришди. Айримлар уни сунъий марварид деб ҳисоблашади, бироқ барча хусусиятлари билан у табиийсидан ёмонроқ эмас. Бу мақолада марварид етиштириладиган Бали сув фермалари ҳақида батафсил маълумот оласиз.

Балида денгиз марвариди энг катта денгиз марварид дони Pinctada maxima тўқимасида етиштирилади. У катта ўлчамдаги марваридни турли рангларда етиштира олади ҳамда фақат тропик сувларда бўлади.

Бироқ “ёввойи” устрицаларни фақат кўпайиш учун қўллайдилар, марваридни фермада етиштирилган устрицалар ишлаб чиқаради. Бу ерда махсус тозаланган сув ва озиқдан фойдаланилади. Буларнинг бари устрицаларга жуда катта ва “марваридли” бўлиб ўсишда ёрдам беради.

Эндигина туғилган кичкина устрицалар (ёши 30 кунлик, ўлчами 2 мм) коллекторларнинг махсус тўрларига жойлаштирилиб, денгизга туширилади. Устрицалар ўсгани сайин тўр катагининг ўлчами катталашади.

Ҳар икки ҳафтада устрицалар “спа таомиллари” учун денгиздан олинади – улар тузли сувлар билан ювилади. Устрица тўйинтирувчи моддаларни максимал даражада олиши учун шундай қилинади. Бундай шароитларда устрицалар 2 йил ўсади, ана шундан кейин улар марваридни етиштириш учун тайёр.

Янги марварид имплантация усулида етиштирилади. Энг соғлом ва катта устрицалар танлаб олинади. Улар бир суткага тоза денгиз суви билан тўлдирилган ҳовузга солинади.

Марвариднинг қиймати ва нархи унинг сифати билан аниқланади. Сифати эса унинг ҳажми, шакли, ранги, ялтироқлиги ва юзасига боғлиқ. Тилларанг марварид кўпроқ қадрланади, кейинги ўринларни эса оқ, кумушранг, кейин эса сариқ ва қаймоқрангдагиси эгаллайди. Заргарлик буюмлари бўйича жаҳон брендлари марварид фермаларининг мижозлари саналади.

Чиғаноқ имплантация қилинган нўхатчани ўзидан «итариш» ҳолатлари ҳам бўлади, бундай марварид «кеши» деб аталади.

Мавзуга оид