Ўзбекистон | 09:14 / 28.12.2023
4806
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Бутунжаҳон сув форуми сессиясида иштирок этишни режалаштиряпти

Индонезиянинг ANTARA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон билан муносабатларга бағишланган мақолани эълон қилди.

Фото: Дунё АА

«Дунё» хабарига кўра, мақолада Индонезия Вакиллар палатасининг Парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси (BKSAP) раиси Фадли Зоннинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка оид фикрлари қаламга олинган. Унинг айтишича, Ўзбекистон-Индонезия муносабатлари фақат иқтисодий ва савдо-сотиқдан иборат эмас. Чунки ҳар икки давлатда асосан мусулмонлар яшайди, шунинг учун мамлакатларни ўхшаш қадриятлар ва зиёрат туризми ҳам боғлаб туради.

«Индонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар бошқа мусулмон давлатлари каби талаб даражасида. Индонезия энг кўп мусулмон аҳолига эга ва айни пайтда йирик демократик давлатдир. Шу боис икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик иқтисодий ва савдо алоқалари доирасидан ташқарига чиқади», - дея Фадли Зон сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Фадли Зон, шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидланган.

«Индонезия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Фадли Зон ушбу мамлакат парламенти вакилларини ASEAN Парламентлараро ассамблеяси (AIPA) ҳамда 2024 йил 14 феврал куни Индонезияда бўлиб ўтадиган қонунчилик ва президентлик сайловларига кузатувчи сифатида таклиф қилди, - дея маълум қилган ANTARA. - У, шунингдек, ўзбекистонлик депутатларни 2024 йил май ойида Балида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон сув форумининг парламент сессиясида иштирок этишга чақирди».

Мавзуга оид