Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SWIFT тўлов тизими бош директори истеъфога кетишга қарор қилди
Банклараро маълумот узатиш ва тўловларни амалга ошириш халқаро тизими SWIFT бош директори Готтфрид Лейббрандт 2019 йил июнида истеъфога кетишга қарор қилди. У бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлигига маълум қилган.
“SWIFT ҳозирда 7 йил аввалгидан умуман ўзгача ҳолатда. Ҳар доим бошқарувни топшириш ва янги бобни ёзиш вақти келади. Ўйлайманки, ҳозир айнан шу вақтдир”, деб айтган Лейббрандт.
Унинг айтишича, у бу қарори ҳақида компания директорлар кенгашини хабардор қилган. Ахборот агентлигининг таъкидлашича, 58 ёшли Лейббрандт компанияга 7 йил бошчилик қилгандан кейин 2019 йил июнда ўз ваколатларини бўйнидан соқит қилади.
Айни вақтда SWIFT тизимига 200 дан кўпроқ давлатдаги 11 мингдан кўпроқ молиявий институт уланган.
Мавзуга оид
15:37 / 30.01.2025
Европа Иттифоқи Россиянинг яна 15 та банкини SWIFT'дан узмоқчи
22:52 / 12.08.2024
Кореянинг йирик банки сентябрдан Қирғизистон билан долларда SWIFT-ўтказмаларни тўхтатади
09:00 / 12.09.2022
SWIFT орқали чет эл давлатларидаги таълим муассасалари контракт тўлови, даволаниш, автотранспорт хариди ва бошқа тўловларни 5 дақиқада амалга оширинг. Халқ банкидан фойдали таклиф!
14:28 / 14.06.2022