Иқтисодиёт | 22:52 / 12.08.2024
4176
2 дақиқада ўқилади

Кореянинг йирик банки сентябрдан Қирғизистон билан долларда SWIFT-ўтказмаларни тўхтатади

Бунга ғарб давлатлари томонидан киритилаётган санкциялар рўйхати ва талабларнинг кенгаяётгани сабаб бўлмоқда.

Фото: Getty Images

Жанубий Кореянинг Kookmin Bank банки Қирғизистон банкларини сентябрдан бошлаб долларда SWIFT-ўтказмаларини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади иқтисодчи Азамат Акенеэв.

Мамлакат Миллий банки мазкур ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди:

«Ғарб давлатлари томонидан киритилаётган санкциялар рўйхати ва талабларининг кенгайиши муносабати билан хорижий банклар Қирғизистон Республикаси тижорат банклари мижозлари томонидан амалга ошириладиган трансчегаравий тўловларни таҳлил қилиш ва текширишни талаб қилмоқда.

Корреспондентлик тармоғини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, шунингдек, ўз мижозларига узлуксиз хизматлар кўрсатишни таъминлаш мақсадида Қирғизистон Республикаси тижорат банклари мамлакат Миллий банкига тақдим этилган маълумотларга асосан кенгайтириш ва/ёки хорижий давлатларнинг банклари билан янги корреспондентлик алоқаларини ўрнатиш ишларини олиб бормоқда.

Шу билан бирга, Қирғизистон Республикасининг Миллий банки тижорат банкларига хорижий давлатларнинг банклари билан янги корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш ва мавжудларини сақлаб қолишда ҳар томонлама ёрдам ва кўмак кўрсатади».

Kookmin Bank 2014 йил март ойи охирларидаги активларининг қиймати бўйича Жанубий Кореядаги энг йирик банклар тўртлигига киради. У Кореяда энг йирик банк ва 2017 йил ҳолатига кўра, катталиги бўйича дунёда 60-ўринда туради.

Қирғизистон дунёнинг 16 давлатидаги банклар билан корреспондентлик алоқаларини ўрнатган:

  • Германия — 41,5 миллиард қирғиз сўми;
  • Жанубий Корея — 14,5 миллиард қирғиз сўми;
  • Россия Федерацияси — 8,1 миллиард қирғиз сўми;
  • Хитой — 5,8 миллиард қирғиз сўми;
  • Қозоғистон Республикаси — 3,8 миллиард қирғиз сўм;
  • Туркия — 1,8 миллиард қирғиз сўми;
  • Бошқа давлатлар — 5,2 миллиард сўм.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид