Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомашина баҳонасида 60 млн сўмга алдаб кетган шахс ушланди
Шу йилнинг 12 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йилнинг 18 август куни Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Х.Ш. М.Ганди кўчасида яшовчи П.М.нинг уйида “Нексия” русумли автомашинани 79 млн сўмга баҳолаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 60 млн сўм пулини олган ва Х.Ш. сентябрь ойида ушбу автомашинани П.М.нинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Х.Ш. қўлга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025