Жаҳон | 08:24 / 15.12.2018
11072
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Косовонинг қароридан ташвишга тушиб қолди

Фото: TASS/ZUMA/Albin Lohr-Jones

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Косово Республикаси ҳукумати томонидан хавфсизлик кучларининг роли ва салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари қабул қилинганидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда Гутеррешнинг матбуот хизмати хабар берди.

«Бош котиб шуни таъкидлайдики, Хавфсизлик кенгашининг 1244 (1999) резолюцияси хавфсизлик бўйича халқаро иштирок учун ягона ҳуқуқий асосни таъминлайди. Бу Косово учун кучлар бўлиб, уларга Косоводаги хавфсиз муҳитни таъминлаш масъулияти юклатилган», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Гутерреш томонларни «вазминликни кўрсатиш ва кескинликнинг ошиши ҳамда Белград ва Приштина ўртасида ЕИ кўмагидаги мулоқотнинг янада ёмонлашишига олиб келадиган ҳаракатлардан тийилишга» чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косово ўз армиясини ташкил этиши, НАТО Приштина ва Белградни ортиқча ҳаракатлардан тийилишга чақиргани хабар берилганди.

Мавзуга оид