Жаҳон | 17:00 / 16.12.2018
13655
1 дақиқада ўқилади

Трамп Эрдўғанга Гуленни Туркияга топшириш масаласи устида иш олиб борилаётганини айтди

Фото: AP Photo / Selahattin Sevi

АҚШ президенти Дональд Трамп Буэнос-Айресдаги G20 саммити доирасида Туркия президенти Тойиб Эрдўғанга Фатҳуллоҳ Гуленни экстрадиция қилиш масаласи устида иш олиб борилаётганини айтган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилди. 

"Ўтган сафар Буэнос-Айресда учрашувда президент Трамп Эрдўғанга улар бу борада иш олиб боришаётганини айтди, аммо биз аниқ қадамларни кўришимиз керак", деди Човушўғли Доҳада бўлиб ўтган анжуманда.

Туркия ҳукумати Гуленнинг FETO ташкилотини 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбламоқда. АҚШда яшаётган Гулен эса бу айбловни рад этмоқда.

Мавзуга оид