Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси йиллардан буён оламшумул маҳсулдорлигини давом эттирмоқда
«Барселона» Испания чемпионатининг 16-турида «Леванте»га ҳеч қандай имконият қолдирмади – 5:0.
Лионель Месси учрашувдаги барча голларда иштирок этди: у ҳет-трикка эришиб, яна икки голга ассистентлик қилди. Натижада унинг 2018 йил ҳисобидан урган голлари сони 50тага етди.
31 ёшли аргентиналик 2010 йилдан бошлаб деярли барча йилларда клуб ва терма жамоа сафидаги ўйинларида камида 50тадан тўп киритиб келмоқда. Биргина истисно – 2013 йилда у 45та гол билан чекланган:
2010: 60
2011: 59
2012: 91
2013: 45
2014: 58
2015: 52
2016: 59
2017: 54
2018: 50
Мессининг фаолиятидаги энг яхши натижа 2012 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда Лео йил давомида 91та гол урган эди ва бу жаҳон рекорди ҳамон ўзгаришсиз қолмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025