Ўзбекистон БМТ резолюцияларидан бирининг ҳаммуаллифига айланди
Душанба куни БМТ Бош ассамблеяси Россия Федерациясининг нацизмни улуғлашга қарши, БА Учинчи қўмитаси томонидан маъқулланган резолюция лойиҳасини кўриб чиқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Резолюцияни қабул қилиш учун 129 давлат овоз берди, 54 давлат бетараф қолди. Фақат Украина ва АҚШ қарши чиқди.
Лойиҳа муаллифларига Жазоир, Ангола, Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Бенин, Боливия, Буркина-Фасо, Бурунди, Венесуэла, Вьетнам, Гайана, Гвинея, Зимбабве, Қозоғистон, Хитой, Конго, Шимолий Корея, Кот-д'Ивуар, Куба, Лаос, Мали, Мьянма, Нигер, Нигерия, Никарагуа, Покистон, Россия, Сурия, Судан, Тожикистон, Того, Уганда, Ўзбекистон, Марказий Африка Республикаси, Эритрея, Эфиопия, ЖАР ва Жанубий Судан айланди.
Резолюция, хусусан, ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни ратификация қилиш ва самарали амалга оширишга чақиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Украинанинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024