Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони ер баҳонасида 30 минг долларга чув туширишди
2018 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 23 август кунидан 2018 йил 1 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи Ж.А. Янги Сергели кўчасида жойлашган Сергели тумани ҳокимияти автотураргоҳида Олмазор туманида яшовчи Ш.Ю.га Олмазор туманидан 8 сотихлик ер майдони олиб беришини ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 30 500 АҚШ доллари олиб берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.А. ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025