Темир йўл кассаларида чегирмали чипталар харид қилиш имкониятлари – Kun.uz масалани ўрганди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий байрам ва дам олиш кунларида Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш, фуқароларнинг муносиб ҳордиқ чиқаришларига имконият тақдим этиш мақсадида «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Ушбу фармоннинг ижросини таъминлашда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг йўловчи ташиш хизмати 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар Afrosiyob поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилгани ҳақида эълон қилган эди. Унга кўра,
- пенсионерлар, ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун (маълумотнома, гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50 фоиз;
- олий ўқув юрти талабаларига (гувоҳнома тақдим этилган ҳолда) – 50 фоиз;
- оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ҳамда 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда, никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 30 фоиз;
- жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимларига (4 киши ва ундан ортиқ корпоратив буюртма берилганда), мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларига – 20 фоизгача чегирмалар белгиланди.
Буларнинг барчаси яхши албатта. Kun.uz таҳририяти эса, темир йўл кассаларида чипталарни харид қилишда муаммолар мавжудми, деган саволга жавоб топиш мақсадида ўз ўрганишини олиб борди. Шу муносабат билан Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларидаги темир йўл кассалари фаолияти бир кунда, бир вақтнинг ўзида ўрганилди, чипта харид қилган фуқаролардан интервьюлар олинди.
Видео: Youtube
Видео: Mover (tas-ix)
Ўрганишларимиз натижасидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, айни кунларда, кассаларда чипта харид қилиш билан боғлиқ бирор муаммо кўзга ташланмади. Чипта харид қилиш учун келган мижозлар ўзлари истаган кунга чипта сотиб олиш имкони мавжудлигини эътироф этишди.
Маълумки, кўпчилик ўзбекистонликлар янги йилни яқинлари билан бирга қарши олишни маъқул кўради. Шу муносабат билан фуқароларнинг ўзлари истаган манзилга хавфсиз етиб олишларини таъминлаш мақсадида қўшимча рейслар ҳам йўлга қўйилди.
Аммо, бизни яна бир масала, чегирмали чипталар харид қилишда харидорлар муаммога дуч келмоқдами, деган савол қизиқтираётган эди. Шу мақсадда, 1005 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, чегирмали чипталар бор-йўқлигини суриштирдик. Таъкидлаш ўринлики, 21 декабрь ҳолатига кўра, 30 декабрь-3 январь саналари оралиғида айрим йўналишлар, мисол учун, Андижон шаҳрига чипта умуман қолмагани, Самарқанд ва Урганчга қўшимча рейсга чипталар якунланаётганини айтишди.
Шу ўринда, қайд этиш ўринлики, айрим фуқароларда, чегирмали чипталар ҳар доим бўлиши керакдек, тушунча борга ўхшайди. Афсуски, йўловчи темир йўл таркиби ҳам чекланган ўринларга эга. Ундан ортиғига чипта сотишнинг, сотилганда ҳам, ўша таркибда кетишнинг иложиси йўқ. Мисол учун, Afrosiyob поездида 286та ўрин бор. Энди, оддий ҳисоб-китоб қилганимизда, Самарқанд шаҳрининг ўзига бир кунда 2та шундай поезд қатнови амалга оширилганда ҳам 572 киши манзилига етказилади. Шунга кўра, фуқароларнинг чегирмали чипталар тугаб қолибди, деган сўзлари рост бўлган тақдирда ҳам вазиятни тўғри қабул қилишимиз керак, назаримизда. Чунки, Тошкентда вилоятлардан келганлар кўпчиликни ташкил этади. Поезд ва вагонларни эса, минг афсуски, кенгайтириб бўлмайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг маълум қилишича, қуйидаги саналарда жадвалдан ташқари йўловчи поезд таркиблари фуқароларга хизмат кўрсатади.
Бундан ташқари, қўшимча поездлар, чипталар бор-йўқлиги ҳақида қуйидаги телефон рақамларига соат 08:00дан 20:00гача қўнғироқ қилиб, маълумот олиш мумкин:
Мавзуга оид
21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
21:07 / 17.04.2022
Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:54 / 10.07.2020