АҚШда махсус агентларнинг самолётларда жойлаштирилиши бўйича ўзгаришлар қилинди
АҚШнинг транспортдаги хавфсизлик федерал бошқармаси парвозлар вақтида хавфсизликни таъминловчи махсус агентларни самолётнинг дум қисмида жойлаштиришга қарор қилди. Агентлар ҳозирда самолётнинг олд қисмида жойлашишади. Бу ҳақда бошқармадаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ABC телекомпанияси хабар қилди.
Манбаларнинг маълум қилишича, бу қарор 28 декабрдан кучга киради. Қоидаларнинг ўзгартирилиши федерал бошқарманинг пайдо бўлаётган янги чақириқ ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда ўз фаолиятини такомиллаштириш истаги билан боғланган. Фуқаролик кийимида бўлган ва бошқа йўловчилардан ажралиб турмайдиган агентларнинг самолётнинг орқа қисмида жойлаштирилиши уларга шубҳали шахслар ортидан синчков кузатув олиб боришга имкон беради.
Ғараз ниятдаги кишилар учувчилар кабинасига бостириб кира олмаслиги учун махсус агентларни бунгача олд қаторларда жойлаштиришга ҳаракат қилинган. АҚШда 2001 йил сентябрдаги терактлардан кейин кабина эшиклари мустаҳкамланган ва парвоз вақтида ёпиқ ҳолда ушланадиган бўлган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024