Жамият | 15:18 / 24.12.2018
10301
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги тезкор тадбирда «Трамадол» ва «Лирика» топилди

27 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада, Чаманзор кўчасида яшовчи, М.М. (аёл)нинг уйидан 4.628 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 56 дона “Лирика” психофаол препарати топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид