Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иско жамоадошлари билан жаҳон чемпионлигини нишонлашдан бош тортди
«Реал» яримҳимоячиси Иско яна бир можаро марказида бўлиб турибди.
Marca`нинг ёзишича, у клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали ўйинидан сўнг, жамоа билан суратга тушиш ва стадион бўйлаб ғалабани нишонлаш маршида иштирок этишдан бош тортган ҳамда дарҳол кийим алмаштириш хонасига равона бўлган. Унинг ортидан дарвозабонлар Кейлор Навас ва Кико Касилья, ҳимоячи Дани Карвахаль ҳам ичкарига йўл олишган.
Яъни улар чемпионликни нишонлаш ва жамоадошлари билан хурсандчилик қилиш, уларнинг даврасида ғалаба онларидан баҳра олишни лозим топишмаган.
Иско чемпионат яримфиналидаги «Кашима Антлерс»га қарши ўйинда (3:1) 25 дақиқа тўп сурган бўлса, «Ал-Айн» билан бўлган финални (4:1) охиригача захира ўриндиғида кузатди. Чемпионлик баҳсида мезбонлар дарвозасини ишғол этган жамоа сардори Серхио Рамос ўз голини айнан Искога бағишлаган эди.
ОАВда Искога асосан икки клуб –«Манчестер Сити» ва «Ювентус» даъвогар сифатида кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
02:38 / 03.04.2025