Ўзбекистон | 12:17 / 24.12.2018
42006
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон, Қозоғистон ёки Қирғизистон. Энг арзон бензин қаерда?

Фото: РИА Новости

19 декабрь куни Қозоғистон энергетика вазири К.Бозумбаев ҳукумат йиғилишида Қозоғистонда мотор ёнилғиси нархларини қўшни мамлакатлардаги нархлар билан таққослади.

Тадбир давомида маълум бўлишича, Қозоғистон нефть маҳсулотлари бозоридаги вазият барқарор, ёқилғи-мойлаш материалларининг етишмаслиги кузатилмаяпти. Қозоғистонда АИ-92 бензинининг ўртача чакана нархи 154,8 тенге/л (3475,26 сўм). Қозоғистонда дизель ёқилғиси нархи - 193,2 тенге/л (4337,34 сўм).

2018 йил 10 декабрь ҳолатига кўра, республика нефть базаларида ёқилғи-мойлаш материалларининг қолдиғи миқдори ички бозорнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли: АИ-92 бензини захираси - 267,5 минг тонна, дизель ёқилғиси - 143,2 минг тонна.

Таққослаш учун К.Бозумбаев қўшни мамлакатлардаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида мавжуд бўлган ўртача нархларни келтирди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясида бензиннинг чакана нархи 230,5 тенге (5174,73 сўм), Ўзбекистонда - 273 тенге (6128,85), Қирғизистонда - 234 тенге/л (5253,30).

Россия Федерациясида дизель ёқилғиси нархи - 246,5 тенге (5533,93 сўм), Қирғизистонда - 250,8 тенге (5630,46), Ўзбекистонда - 208 тенге/л (4669,60).

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрдан Ўзбекистонда 1 литр АИ 80 чакана нархи 4000 сўмга тенг, АИ 91 - 4500 сўм, дизель ёқилғиси 4800 сўм ва ЭКО дизель ёқилғиси 4900 сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, ноябрь ойи ўрталарида Тошкентдаги «Лукойл» ёқилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинадиган Россия бензини ва дизель ёқилғиси нархи янгиланди:

- АИ-92 – 7200 сўм;

- АИ-95 – 7800 сўм;

- Дизель ёқилғиси - 8000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» раҳбари президентнинг бензин нархи пасайиши ҳақидаги сўзларини тушунтирганди.

Мавзуга оид