Light | 00:57 / 24.12.2018
20005
3 дақиқада ўқилади

Тушкунлик ҳолати онкологик касалликка айланмаслиги учун уни трансформация қилинг

Хафагарчилик муаммоларимизни ҳал этмайди, фақат ҳаётий зарур бўлган кучимизни олиб, бизни руҳан азоблайди.

Тушкунлик, хафа бўлиш нима экани ҳамда кўп айтилган ва ёзилган... Барчамиз хафа бўлиш ёмон экани, у кўплаб касалликларга сабаб бўлишини биламиз. Шунга қарамай, кўпчилик хафагарчилигини қўйиб юборишни истамайди. Ҳар бир кишининг хафа бўлиш учун шахсий сабаби бўлади. У турлича: катта ва улкан, чуқур ёки яширин бўлиши мумкин.

Хафагарчилик  касалликлар сари тўғри йўл

Хафалик ҳисси кишида унга нисбатан адолатсизлик, ёқимсиз ҳолат, чуқур камситиш, ёлғон каби ҳолатлар йўл қўйилган деган фикр мавжуд бўлганда кузатилади.

Агар чуқур ўрнашиб олган хафагарчиликларни кўрсатадиган махсус қурилма бўлганида улар тананинг ичида мушакдаги зўриқиш ёки қисқич кўринишида эканига гувоҳ бўлардик. Киши хафалигини яширишга қанча ҳаракат қилса, мушаклари янада кучлироқ сиқилади. Бу масалани ўрганган мутахассислар хафагарчилик ҳолатида тананинг тепа қисми (диафрагмадан юқори) ва бўғимлар азият чекишини таъкидлайдилар. Бунда кўкрак қафаси ва томоқ мушаклари қаттиқ сиқилади.

Баъзида хафагарчиликни индамай “ютиб юбориш” ҳолатлари кузатилади. Кейинчалик у томоқда қаттиқ нарса кўринишида қотиб қолади. Вақт ўтиши билан (кимдадир эрта, кимда эса кечроқ) ана шу жойда мушак зўриқиши қолиб кетади. “Сиқилган” ҳолатдаги мушакларда эса қон айланиши камаяди, ўз навбатида иммунитет пасаяди. Бу эса кўплаб касалликларга олиб борувчи йўл.

Хафагарчилик  кўплаб онкологик касалликларнинг сабаби

Тиббий оқибатлардан ташқари руҳий жиҳатлари ҳам бор. Кун келиб хафа бўлган томон “портлаши” мумкин.

Юқорида айтилганлардан шуни англаш мумкинки, хафа бўлиш саломатлик учун хавфли.

Турли хафагарчиликлар билан курашишнинг энг яхши усули – сизнинг сабрингиз, кечира олиш ва сизни камситиш ва таҳқирлаш ҳаракатларига эътибор бермаслик. Биз шахсий ҳисларимиз ва ҳаётимизнинг эгасилигимизни яхши англашимиз лозим.

Ёдингизда бўлсин — хафа бўлувчи кишининг ҳаёти одатда зерикарли ва бир хил. Руҳиятимиз шундай яратилганки, у таассуротларсиз ишламайди. Ҳаётни тўлақонли ҳис этиш учун балки бошқа усулни ўйлаб топармиз? Масалан, кўнглингизга ёққан иш билан машғул бўлиш. Ахир ўз ижодий режаларини амалга ошириш билан банд бўлган фаол одам иккинчи даражали нарсаларга диққатини қаратишга мойил бўлмайди.

Фақат ўзимизгина ҳаётимизни ўзгартиришимиз, уни янада ёрқин, тўлақонли ва қизиқарли кўринишга келтиришимиз мумкин!

Мавзуга оид